Жаҳон

КХДР Россиянинг Украинадаги аннексиясини тан олди

Мамлакат ТИВ бу бўйича баёнот берди.

КХДР Россиянинг Украинадаги аннексиясини тан олди

 

Шимолий Корея Украина ҳудудларининг Россия томонидан аннексиясини тан олди. У бу ҳаракатни маъқуллаган дунёдаги илк ва ягона давлат бўлиб турибди.

 

“Биз Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг танловини ҳурмат қиламиз ва Россия ҳукуматининг юқорида қайд этилган ҳудудларни ўз таркибига қўшиб олишини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейилади КХДР ТИВ баёнотида.

 

Пхеньян “референдумлар” БМТ уставига тўлиқ мос равишда ўтказилган.

 

Маълумот ўрнида: “ДХР”,“ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятларининг РФ томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида 23-27 сентябрь кунлари Россияга қўшилиш масаласида “референдумлар” ўтказилди. Уларнинг барчаси Москва билан “бирлашиб” кетишга розилик билдирган.

 

30 сентябрь куни бу ҳудудлар Россия томонидан расман аннексия қилинди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"