Россия Қора денгизда ядро синови ўтказиши мумкин
Шу муносабат билан НАТО ўз аъзоларини огоҳлантирди.

Россия Украина билан чегара яқинида ядро синовлари ўтказиши мумкин. НАТО бу бўйича альянс аъзоларини огоҳлантирди.
The Times’нинг хабар беришича, синовлар Қора денгизда бўлиб ўтиши эҳтимоли бор. Газета билан суҳбатлашган манбалардан бири бу Украинада тактик ядро қуроли қўлланилишидан кўра ҳақиқатга яқин. Шу билан бирга бу сценарий ҳам ўзида бир қатор хавфларни жамлаган: синовлар муваффақиятсиз ўтган тақдирда Россия шаҳарлари зарар кўриши мумкин.
Москва бундан аввал бир неча бор Украинада ядро қуролли қўллаши мумкинлигини айтганди. Хусусан, 21 сентябрь куни Владимир Путин мамлакат ҳудудига бевосита таҳдид туғилган тақдирда “ҳар қандай воситалардан фойдаланиш”ни маълум қилди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ядро қуроли қўлланилган тақдирда Россияга қарши жиддий чоралар кўрилишини таъкидлаган.







