Тарихий учрашув: Бугун Арманистон бош вазири Эрдоған билан учрашиши кутилмоқда
Сўнгги бор икки давлат етакчилари 2009 йилда кўришганди.

Арманистон бош вазири бугун Прагада Ражаб Тойиб Эрдоған билан учрашиши мумкин. Учрашув Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Бу икки сиёсий етакчининг озарбайжон-арман чегарасидаги сўнгги кескинликдан кейинги илк учрашуви бўлади. Охирги марта улар 31 август куни Брюсселда мулоқот ўтказганди.
Эрдоған билан эса Пашинян ҳеч қачон кўришмаган. Сўнгги бор Арманистон ва Туркия етакчилари 2009 йилда учрашган. Учрашув Бурсада икки давлатнинг футбол бўйича миллий терма жамоалари ўйини ташкил этилганди.
Алиев билан музокаралар Еврокенгаш ва Франция президенти Эммануэль Макрон воситачилигида ўтказилмоқда.
Аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик шартномаси кўриб чиқилганди.







