Эрдоған Путиннинг таклифига рози: Туркияда халқаро газ хаби қурилади
Кеча Россия етакчиси бу бўйича таклиф берганди.

Туркияда қисқа вақт ичида халқаро газ хаби яратилади. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.
13 октябрь куни Владимир Путин туркиялик ҳамкасби билан Остонадаги учрашувида юқоридаги таклифни берганди.
“Марказ учун энг мақбул жой Фракия ҳисобланади. РФ президенти Владимир Путин билан энергетика вазирларига зарур ишларни бошлашга топшириқ бердик. Бизда миллий газ тақсимлаш маркази бор, аммо бу халқаро миқиёсида бўлади. Ҳеч қандай чўзилишлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, томонлар зарур музокараларни ўтказади ва дарҳол иш бошлайди”, – деган Туркия етакчиси.
Эрдоған ушбу хаб хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Путин рус гази нархига чегара қўйилган тақдирда ёқилғи сотмаслигини маълум қилганди.







