Литвада НАТО кучларининг йирик машғулотларига старт берилади
Мамлакат мудофаа вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

17 октябрда Литвада 10 давлат иштирокида “Темир бўри” ҳарбий машғулотлари бошланади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Машғулотлар давомида Литва армиясининг иттифоқчилар кучлари билан ҳужум ва мудофаа амалиётларини режалаштириши ва бажариши жараёнлари текширилади”, – дейилади вазирлик ахборотида.
Манёврларда Литва, Австралия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, АҚШ ва Чехиядан 3.5 минг ҳарбий иштирок этади. Бундан ташқари, 700 дан ортиқ техника — пиёдалар зирҳли машинаси, танклар, ўзиюрар артиллерия тизимлари ҳам жалб қилинади.
Аввалроқ НАТО Хитойни Россияга таъсир ўтказишга чақирганди.







