1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

НАТО Хитойни Россияга таъсир ўтказишга чақирди

Йенс Столтенберг Ван И билан учрашди.

НАТО Хитойни Россияга таъсир ўтказишга чақирди

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда Пекинни Россияга Украина масаласида таъсир ўтказишини сўради.

 

Бош котиб бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган. У Ван И билан Нью-Йоркда, БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашган.

 

“Мен Хитойни Украинадаги можаронинг тугалланиши учун Россияга таъсир ўтказишга чақирдим”, – деган Столтенберг.

 

Томонлар, шунингдек, Тайвань масаласини ҳам муҳокама қилган. Альянс етакчиси НАТОнинг глобал хавфсизлик бўйича мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

 

Аввалроқ Столтенберг Украина можаросининг қачон тугаши номаълумлигини айтганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика