Муҳаммад бин Салмон Киевга йирик миқдорда гуманитар ёрдам бермоқчи
Валиаҳд шаҳзода Украина етакчиси билан телефон мулоқотини ўтказди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти ўтказди. Ар-Риёд Киевга 400 миллион доллар гуманитар ёрдам ваъда қилди.
“Украина президенти инқирозни бартараф этишда қилаётган ҳаракатлари учун зоти олийларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Президент қўшимча гуманитар ёрдам берилаётгани учун ҳам миннатдор бўлди”, – дейилади Saudi Press Agency хабарида.
Валиаҳд шаҳзода Саудия Арабистони деэскалация тарафдори эканини таъкидлаган. Шунингдек, дипломатик воситачиликка доимо тайёрлигини маълум қилган.
Ўз навбатида Зеленский Twitter саҳифасида Муҳаммад бин Салмон билан макромолиявий ёрдам ва асирларни озод қилиниши масаласини муҳокама қилганини ёзган.
Аввалроқ Муҳаммад бин Салмон Россия-Украина ўртасида асирлар алмашинувида воситачи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.







