Ўзбекистон

Қашқадарёдан Тошкентга сифатсиз гўшт ташилаётгани аниқланди

Бу бўйича вилоятда рейд тадбирлари ўтказилган.

Қашқадарёдан Тошкентга сифатсиз гўшт ташилаётгани аниқланди

 

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Тошкентга сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетаётган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар қилмоқда.

 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан Китоб туманида жойлашган “Мингчинор” ЙПХ масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилган. Рейд давомида Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги Нексия—2 русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 110 кг оғирликдаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўрнатилган тартибда ёқиш йўли орқали йўқ қилинган.

 

custom img

Андижондаги 1980 йилларда қурилган магистраль сув тармоғи янгиланади

Саида Мирзиёева Андижондаги муаммолар ва сув таъминоти масаласини муҳокама қилди.

custom img

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Андижоннинг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва халқаро нуфузининг эътирофи деб атади.

custom img

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Андижон вилоятидаги бир қатор ижтимоий объектлар, жумладан, Олтинкўлдаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактаб янгиланади.

custom img

Ўзбекистон циркуляр иқтисодиёт ва атроф-муҳит бошқаруви бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Циркуляр иқтисодиёт ривожида Ўзбекистон ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамкорлигида қатор ташаббуслар илгари сурилди.

custom img

Фарғона вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Эпицентр Қувасой шаҳри бўлган. Зилзила Андижон вилоятида ҳам сезилган.

custom img

"Бунёдкор" стадионида катта тартибсизлик юз берди: жабрланганлар бор

Ўзбекистон-Португалия ўйинини кўргани борганлар кўрсатмаларга риоя қилмай, стадионга киришга уринган ва катта тирбандлик юзага келган.

custom img

Рақобат қўмитаси дори воситалари рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди

Айрим дори воситалари рекламаларида “энг самарали”, “энг хавфсиз”, “кафолатланган натижа” ёки “ножўя таъсирлари мавжуд эмас” каби истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган иборалар қўлланмоқда.

custom img

Фарғона ва Жиззахда электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора билан ушланди

Улар электр тармоғига улаш ва қарздорликни бартараф этиб бериш эвазига йирик миқдорда пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"