Германия президенти украиналикларни "хафа қилди"
Штайнмайер Киевга ташрифини бекор қилган.

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Киевга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда BILD газетаси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, президентнинг Украина пойтахтига ташрифи бир неча ҳафта давомида мувофиқлаштирилган эди. Аммо хавфсизлик борасидаги вазият туфайли ушбу сафарни кечиктирилган.
Газета бу қадам Киевда норозиликларга сабаб бўлганини қайд этган.
“Федерал президент ўз ташрифини бекор қилган бир пайтда Украина пойтахтида бўлишни истаган кўплаб хорижлик дипломат ва меҳмонлар бор”, – деган Украина ҳукумати вакилларидан бири.
Аввалроқ Германия канцлери Киевга немис танклари етказиб берилмаслигини маълум қилганди.







