Жаҳон

Шольц нима учун Киевга танк берилмаслигини тушунтирди

Германия канцлери НАТО ва Россия ўртасида эскалация содир бўлишидан хавотир билдирган.

Шольц нима учун Киевга танк берилмаслигини тушунтирди

 

Германия Украина низоси янада кенгайиб кетишидан хавфсираб Киевга танк етказиб бермаяпти. Бу ҳақда канцлер Олаф Шольц маълум қилди

 

"Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз. Биз буни НАТО ва Россия ўртасида уруш авж олиб кетмаслигини ҳисобга олиб амалга оширамиз. Акс ҳолда бу катта ҳалокатга олиб келади", — деган канцлер.

 

Шу билан бирга Шольц Киевга кўп қурол берилаётганини айтган.

 

Берлин август ойида Украинага қурол етказиб беришда муаммога дуч келганини маълум қилган. Сентябрь ойида Германия қуролли кучлари иттифоқи буни тасдиқлади. Ҳозирги кунда германияликлар Киевга MARS ялпи ўт очиш реактив тизимларини, ўзиюрар Panzerhaubitze 2000 гаубицаларини ҳамда Gepard зенит тизимларини етказиб берган.

 

Шу билан бирга Бундесвер бошқа давлатлар қўллаб-қувватламаса, Украинага танк етказиб бермаслигини маълум қилган.

 

Аввалроқ Зеленский қурол масаласида Германиянинг позициясини танқид қилганди

custom img

Зеленскийнинг мактуби Путинга кейинроқ етказилади — Песков

Кремл Украина президенти томонидан Россия президентига йўлланган очиқ мактуб мазмунидан хабардор эканини тасдиқлади.

custom img

АҚШ Куба президентига қарши санкциялар жорий этди

Ҳарбий ва хавфсизлик тузилмалари ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

custom img

Сифатcиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар йили 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

Тадқиқотларга кўра, 5 ёшгача бўлган болалар хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп зарар кўраётган гуруҳ ҳисобланади.

custom img

Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини кенгайтиришини эълон қилди

Мамлакат ядровий қудратини “экспоненциал” ошириш режалаштирилмоқда.

custom img

Путин ва Зеленский учрашиши керак — Трамп

АҚШ президенти икки давлат раҳбарининг бевосита мулоқоти можарони ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, учрашув таклиф қилди

Украина президенти учрашув учун нейтрал майдон сифатида Швейтсария, Туркия ёки араб давлатларидан бирини таклиф қилган.

custom img

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркиядаги фожиали ҳолат юзасидан маълумот берди.

custom img

Ҳизбуллоҳ Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ шартларини рад этди

Гуруҳ Исроил қўшинларининг Ливандан чиқишини талаб қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"