Украинанинг қўшиб олинган ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этилди
Путин бу бўйича тегишли фармон имзолаган.

Украинанинг Россия томонидан эгалланган ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин РФ хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Бундан ташқари, у вилоят раҳбарларига хавфсизлик соҳасида қўшимча ваколатлар берилишини таъкидлаган. Бу бўйича қўшимча фармон эълон қилинган.
30 сентябрда “қўшиб олинган” “ДХР”, “ЛХР”, Херсон ва Запорожье вилоятларида ҳарбий ҳолат 20 октябрь ярим тундан бошлаб жорий этилади.
Сўнгги вақтларда Украина кучлари турли вилоятларда муваффақиятли қарши ҳужумга ўтмоқда. Бугун Россия Херсон вилоятидан 60 минг кишининг эвакуация қилинишини эълон қилди.







