Жаҳон

Вазият жиддий: Херсондан 60 минг киши кўчирилади

Вилоятда ҳарбий-сиёсий ҳолат оғирлигича қолмоқда.

Вазият жиддий: Херсондан 60 минг киши кўчирилади

 

Херсондан Россияга 60 минг киши эвакуация қилинади. Бу ҳақда вилоятнинг Москва томонидан тайинланган “раҳбари” Владимир Сальдо маълум қилди.

 

“50-60 минг одамни Днепрнинг чап қирғоғига кўчирамиз”, – деган у.

 

Сальдонинг сўзларига кўра, бу одамларни эвакуация қилиш учун 6 кун керак бўлади. Бундан ташқари, у Каховка ГЭС бузилган тақдирда Херсоннинг айрим ҳудудлари сув остида қолишидан огоҳлантирган.

 

18 октябрь куни Россиянинг Украинадаги кучлари қўмондони Сергей Суровикин Херсонда вазият рус қўшинлари учун оғирлашганини айтган. Айрим маълумотларга кўра, Украина армияси бу ерда муваффақиятли қарши ҳужумларини давом эттирмоқда.

 

Аввалроқ Украина 2022 йил охиригача Херсонни қайтариб олмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

custom img

Денгиз блокадаси бекор қилинса, Эрон билан келишувга эришиш қийинлашади — Трамп

АҚШ президентига кўра, Эрон Ҳормуз бўғози ёпилгани сабаб кунига 500 миллион доллар даромад йўқотмоқда.

custom img

Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

custom img

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

Махфий илмий ишлар билан шуғулланган олимлар ўлган бўлиши мумкин.

custom img

Туркиядаги мактабда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди

У “эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” айби билан ҳибсга олинди.

custom img

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди.

custom img

Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди

Эрон расмийлари сулҳ узайтирилганини тан олишдан бош тортди.

custom img

Дубайда қозоғистонлик 22 ёшли йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Mаҳкумнинг яқинлари унинг 2024 йилда ишлаш мақсадида БААга борганини ва у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаганини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"