The New York Times: Россия Суриядаги кучларининг бир қисмини олиб кетди
Улар Украина ҳудудига ташланиши кутилмоқда.

Россия Суриядаги кучларининг бир қисми ва С-300 зенит-ракета тизимларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ ва Исроил ҳукуматидаги манбаларига таяниб, The New York Times хабар берди.
Ғарбнинг икки дипломати ва Исроилнинг олий мартабали ҳарбий амалдорига кўра, хусусан, Москва икки батальон (1600 киши) аскарни олиб кетган. Бундан ташқари, С-300 тизимлари Украинага ташлангани айтилмоқда.
“С-300 Исроил самолётларига қарши қўлланилиши хавфи бор эди ва бу Тель-Авивни Украинага қурол етказиб бермаётганининг асосий сабаби бўлиб қолаётганди”, – деб ёзган газета.
Бундан олдин — май ва сентябрь ойларида Россия Суриядаги кучларининг бир қисмини Украинага ташлаши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Аввалроқ Сурия чўлларида РФ ва АҚШ ҳарбийлари учрашиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.







