Politico: Европа хавотирда
Вашингтон Украинага ҳарбий ёрдамни қисқартириши тахмин қилинмоқда.

Европа АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлардан сўнг Вашингтоннинг Украинага кўрсатадиган ёрдами қисқаришидан хавотирга тушди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, ЕИ “хавфли реалликни тушунмоқда”: Украина НАТОдаги энг асосий ҳомийдан айрилиши мумкин. Республикачилар партияси Европанинг Киевга берадиган ҳарбий ёрдамни оширишни талаб қилмоқда.
“2023 йилда энг энг қўли очиқ манба ўта зиқна манбага айланиши мумкин”, – дейилади хабарда.
Конгрессга оралиқ сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Кўплаб прогнозларга кўра, республикачилар ҳар икки палатада устунликни қўлга киритиши мумкин.
Аввалроқ Байден Зеленский билан телефон мулоқотида катта ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берганди.







