Жаҳон

Риши Сунак яна бош вазир бўлишга уриниб кўради

Ўтган сафар у Лиз Трассга мағлуб бўлганди.

Риши Сунак яна бош вазир бўлишга уриниб кўради

 

 

Буюк Британия собиқ молия вазири Риши Сунак яна бош вазирликка номзодини илгари сурди. Уни консерваторлар партиясининг 100 дан ортиқ депутати қўллаб-қувватлаган.

 

Собиқ вазир бошқа номзодлар 100 та овоз тўплай олмаса, автоматик тарзда ҳукумат раҳбарига айланади. Аммо бош вазирлик учун курашга Борис Жонсон ҳам қўшилиши мумкин. Ҳозирда фақатгина Вакиллар палатаси раҳбари Пенни Мордонт сайловда иштирок этишини эълон қилган.

 

Турли маълумотларга кўра, Жонсонни 67 депутат қўллаб-қувватлаши аниқ. Унинг иттифоқчиси Жеймс Даддриж собиқ бош вазир юзтадан ортиқ овоз тўплай олишига ишонишини айтган.

 

Жонсон Кариб оролларидаги таътилини бекор қилиб, Лондонга учиб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Шу ҳафтада Лиз Трасс бош вазирликдан истеъфога чиқди. У 45 кун давомида ҳукуматни бошқарган. Сайловда айнан Риши Сунак Трасс хонимнинг асосий рақобатчиси бўлган.

 

Аввалроқ Буюк Британияда сайлов санаси маълум қилинганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Риши Сунак яна бош вазир бўлишга уриниб кўради | Zamon.uz