Ўзбекистон

Ўзбекча ном қўйса, ярашмайди ё замонавий кўринмайди(ми)?

Очилиши узоқ кутилган Ғафур Ғулом истироҳат боғига инглизча ном берилиши мумкин.

Ўзбекча ном қўйса, ярашмайди ё замонавий кўринмайди(ми)?

 

Ўзбекистон ривожланган ва ривожланишда давом этаётган давлат. Турли-туман бинолар, янгидан-янги меҳмонхоналар, замон талабига мос кўнгилочар жойлар қурилмоқда. Шаҳарда city’лар ҳам кўпайиб кетди. Она тилимизга давлат тили мақоми берилган кунни катта тантана қилдик. Тилимизга эътибор бериш, ютуқ ва камчиликларимиз, жумладан, янги қурилаётган иншоотларга берилаётган номлар, асосан, чет тилидаги сўзлардан иборатлиги ҳақида ҳам кўп ва ҳўп гапирдик. Бироқ байрам ўтди, берилган ваъдалар унутилди. Ҳолат эса ўша-ўша…

 

Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом боғида таъмирлаш ишлари тугатилиб, тест режимида фаолияти синаб кўрилмоқда (аслида “тест режими” деган жумланинг ўзиёқ кишини таажжублантиради). Чилонзор туман ҳокимлигининг маълум қилишича, боғ тез кунда “Dream Park” номи билан қайта очилади. 

 

Боғнинг халқ ўрганиб қолган номи ўзгараётгани, боз устига янги ном инглизча экани ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Боғ дарвозасидан “Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи” деган ёзув “юлиб олинган”.

 

“Юз мингдан ортиқ ўзбекча сўз ичидан шу боғга муносиб ном топилмабди. Ўзбекча ном қўйса, ярашмайди ё замонавий кўринмайди деб ўйлашгандир, балки. Инглизчалаб ‘Dream Park’ деса, модерн тўкинг бўлади-да, а? Ҳеч қурса, “Орзулар боғи” де, “Орзу боғи” де. Йўқ, албатта, ажнабий от қўйилиши керак. Ўзи ҳаммаёқ шунақа хорижий номларга тўлиб кетяпти. Ҳеч бўлмаса, оммавий масканларга ўзбекча от қўйинглар, барака топкурлар”, – деб ёзди Telegram'даги Ориф Толиб канали муаллифи. 

 

Facebook фойдаланувчиларидан бири Ёқутхон Раҳмонбердиева ўзбекона миллий номларни олиб ташлаб, қаёқдаги ажнабий номларни оммалаштириш нега ва кимга керак, деган саволни кўндаланг қўйди. 

 

“Шундай холатлардан кейин миллийлик ва ўзбек тилим – она тилим деб гапириш ғалатироқ эшитилмайдими?!”, — деya шахсий фикрини ёзди. 

 

Тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги боғ ўзбекча номланишини ёқлаган. Улардан бири боғни Ғафур Ғулом асарларининг энг машҳур қаҳрамонларидан бирининг шарафига “Шум бола” деб аташни таклиф қилган. 

 

Боғ директори ўринбосари Зафар Мирзаулуғовнинг айтишича, “боғ номи ўзгармайди” ва Ғафур Ғулом номи сақланиб қолади. Фақат ёнига Dream Park сўзи қўшилади. 

 

“Орзулар боғи” деган сўз қўшилиб, “Ғафур Ғулом номидаги Dream Park” ёки “Орзулар боғи” деб аталади. Ном масаласида бизда жуда кўп вариант бор эди. Масалан, Ғафур Ғулом ёнига “Шум бола” сўзини ҳам қўшмоқчи бўлдик. Раҳбарият “Dream Park” номини танлади”, – деди боғ директори ўринбосари.

 

Чилонзор туманининг асосий боғи бўлган Ғафур Ғулом боғи таъмирлаш ишлари учун 2019 йил март ойида ёпилган эди. Натижада охирги уч йилдаги ёз мавсумларида шаҳар аҳолиси боғдан фойдалана олмади.


Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда боғда тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик”, — дейди Ғафур Ғулом боғи директори ўринбосари Зафар Мирзаулуков.

 

“Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақланиб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди”, — дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, Ғафур Ғулом боғи “экофрендли” услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди.

 

Боғга чархпалак ҳам қайтарилди. Ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий жиҳозланди.

 

“Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сонини камайтирилган. Бунда ташкилотчилар аттракционларни уларнинг анча замонавий ва хавфсиз турларига ўзгартирди. Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди. SHунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган”, — дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

 

Маълумот учун: бир неча йил олдин Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғига (собиқ Тельман боғи) Central Park, Миллий боғнинг бир қисмида ташкил этилган истироҳат масканига эса Magic City деган номлар берилган.

 

Аввалроқ “Ғафур Ғулом” истироҳат боғи 24 октябрь куни очилиши ҳақида хабар бергандик. Аммо кеча боғ қурилишига масъул шахслардан бирининг Zamon.uz'га маълум қилишича, унинг очилиши яна бир неча кунга сурилиши мумкинлиги айтилганди (бунга Тошкент шаҳрида кузатилаётган ёмғирли об-ҳаво билан боғлиқ вазият сабаб қилиб кўрсатилди).

 

Баҳринисо Мадумарова

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекча ном қўйса, ярашмайди ё замонавий кўринмайди(ми)? | Zamon.uz