Польша Россия билан чегарада тўсиқ қуради
Аввалроқ Финляндия ҳам шундай қарор қабул қилганди.

Польша Россия билан чегарада тиканли симлардан тўсиқ қуришни бошлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашак маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, тўсиқлар уч қатор тиканли симлардан иборат бўлади. Қурилиш бугуннинг ўзида бошланади. Тўсиқнинг баландлиги 2.5 метр ва қалинлиги 3 метрни ташкил этади.
Блашак бу қарор Калининград аэропорти Яқин Шарқ ва Африка учун очилганидан сўнг қабул қилинганини айтган. Польша ҳукумати бу орқали миграцион босим кучайишидан хавотир билдирмоқда.
Россия-Польша чегараси узунлиги 203 километрни ташкил этади.
Аввалроқ Финляндия ҳам РФ билан чегарада девор қуришини маълум қилганди.







