Жаҳон

Финляндия Россия билан чегарада девор қурмоқчи

У давлатга бир неча юз миллион еврога тушиши мумкин.

Финляндия Россия билан чегарада девор қурмоқчи

 

Финляндия кейинги 2-3 йил ичида Россия билан чегаранинг жануби-шарқий қисмида девор қуриш мумкин. Бу ҳақда Uutissuomalainen газетаси республика чегара хизматига таяниб хабар берди.

 

Россия билан Финляндия чегараси узунлиги 1300 километрни ташкил этади. Ушбу участканинг 10-20 фоизига девор қуриш режалаштирилмоқда. Унинг узунлиги 130-260 километр бўлиши кутилмоқда. Ушбу тўсиқлар 50 йилгача хизмат қилади.

 

Финляндия чегара хизмати раҳбари Паси Костамоваара бу лойиҳа давлат бюджетига бир неча юз миллион еврога тушиши мумкин. Бу маблағда девор қурилиши билан бирга унга техник хизмат кўрсатиш ва зарур инфратузилма яратиш учун сарфланади.

 

Reuters агентлигига кўра, ўтган дам олиш кунлари 17 минг Россия фуқароси Финляндия чегарасини кесиб ўтди. Бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичга нисбатан 80 фоизга кўп. Айрим кузатувчилар бундай фаолликни Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарлик билан боғламоқда.

 

Аввалроқ расмий Хельсинки россиялик туристларни мамлакатга киришини бутунлай чекламоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"