Жаҳон

АҚШ Австралияга 6 миллиард долларлик самолёт сотади

Давлат департаменти бу харидларни маъқуллади.

АҚШ Австралияга 6 миллиард долларлик самолёт сотади

 

АҚШ Австралияга 24 дона Super Hercules ҳарбий-транспорт самолётларини сотади. Бу Канберра учун 6.35 миллиард долларга тушади.

 

Reuters  агентлиги маълумотларига кўра, Давлат департаменти бу бўйича тегишли қарорни маъқуллаган. АҚШнинг Lockheed Martin корпорацияси самолётлар етказиб берилиши учун жавобгар ҳисобланади.

 

“Эҳтимолий келишув Қўшма Штатлар ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги манфаатларига жавоб беради. Австралия — Ғарбий Тинч океани минтақасидаги асосий иттифоқчиларимиздан бири”, — дейилади ҳужжатда.

 

Пентагоннинг хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик агентлиги Конгрессни ушбу харидлар тўғрисида огоҳлантирган.

 

Аввалроқ АҚШ Австралияга атом бомбаси олиб юрадиган B-52 самолётларини жойлаштириши тўғрисида хабар берилганди.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

АҚШ Австралияга 6 миллиард долларлик самолёт сотади | Zamon.uz