Хитойлик аёл парранда гриппи оқибатида вафот этди
Аввалроқ Россияда чўчқа гриппи авж олгани тўғрисида хабар берилганди.

Хитойда инсонда парранда гриппи билан касалланиш ҳолати аниқланди. бу ҳақда Гонконг соғлиқни сақлаш ташкилотлари маълум қилган.
Инфекция жанубдаги Гуанси-Чжуан автоном районининг Цинчжоу шаҳрида қайд этилган. У паррандалардан касалликни юқтиргани айтилмоқда. Бемор касалхонада вафот этган.
2005 йилдан буён Хитойда 54 кишида H5N1вируси аниқланган.
Аввалроқ Россияда чўчқа гриппи авж олгани тўғрисида хабар берилганди.







