Сиёсат ва бизнеснинг туташув нуқтаси: БАА ҳукмрон сулоласи қандай қилиб бизнесдан ўз мавқеини оширишда фойдаланмоқда?

БААни бошқараётган ал-Наҳаёнлар сулоласи учун сиёсат бизнеснинг ажралмас қисми бўлиб қолди, бизнес эса  сиёсий таъсирни кенгайтиришнинг самарали воситасига айланди. Zamon.uz Bloomberg агентлигининг дунёдаги энг бой оиланинг тадбиркорликдан нафақат бойлигини кўпайтириш, балки қудратини ошириш мақсадида фойдаланаётгани ҳақида мақолани тақдим этади.

Сиёсат ва бизнеснинг туташув нуқтаси: БАА ҳукмрон сулоласи қандай қилиб бизнесдан ўз мавқеини оширишда фойдаланмоқда?

 

БААни бошқараётган ал-Наҳаёнлар сулоласи учун сиёсат бизнеснинг ажралмас қисми бўлиб қолди, бизнес эса  сиёсий таъсирни кенгайтиришнинг самарали воситасига айланди. Zamon.uz Bloomberg агентлигининг дунёдаги энг бой оиланинг тадбиркорликдан нафақат бойлигини кўпайтириш, балки қудратини ошириш мақсадида фойдаланаётгани ҳақида мақолани тақдим этади.

 

Шайх Таҳнун ибн Зайд ал-Наҳаён ўз бойлигини кўз-кўз қилиш одат тусига кирган минтақада сояда қолаётгани билан эътиборни тортади. Бу махфийлик БАА ҳукмрон сулоласи аъзолари тўғрисида кўплаб мишмишлар тарқалишига сабаб бўлади. Айрим маълумотларга кўра, айнан Таҳнун ибн Зайд ал-Наҳаён оилага тегишли бойликнинг асосий қисмини бошқаради.

 

Амирликларда дунёда аниқланган нефть захираларининг 6 фоизи жойлашган. Бундан келаётган фойданинг катта қисми ҳокимият вакиллари қўлида тўпланиши инобатга олинса, ал-Наҳаёнларнинг молиявий қудратида ажабланарли нарса йўқдек туюлади. Аммо турли— қўшиқчи Рианнанинг кийим бизнесилан тортиб Илон Маскнинг SpaceX  компаниясигача бўлган лойиҳаларга киритилган инвестициялар бу сулола бойлигининг мисли кўрилмаган даражада кўпайишига олиб келди.

 

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, ал-Наҳаёнларнинг умумий активлари қиймати камида 300 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу узоқ вақт давомида дунёнинг энг бадавлат оиласи деб ҳисоблаб келинган Уолтонлар бойлигидан 75 миллиард долларга кўп. Экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, кўчмас мулк бўйича шартномалар ва корпоратив ахборотларни ўрганиб шундай хулосага келди.

 

БААда давлат ва ҳукмрон сулола бюджети ўртасида чегара белгиланмаганлиги  туфайли Наҳаёнлар бойлигининг  аниқ миқдорини топишнинг имкони йўқ. Уларга тегишли активларнинг бир қисми хусусий қўлларда, бошқа қисми эса расман давлат тузилмаларига қарашли.

 

Жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиби бўлган шайх Таҳнун сулолани оммавий чиқишлар ва ёпиқ эшиклар ортидаги вакили саналади. Айнан у ADQ  суверен барқарорлик фонди ва мамлакатдагиь энг йирик First Abu Dhabi Bank’ни бошқаради. Оилага қарашли International Holding Company раҳбари ҳам шайх Таҳнун. Ушбу компания сўннги 5 йилда 28 минг фоизга қимматлашди.

 

2017 йилдан буён Англиянинг 4 карра чемпиони бўлган “Манчестер Сити” клуби ҳам ал-Наҳаёнларга тегишли; бундан ташқари, улар Европада ўнлаб саройлар ва кўчмас мулкларга эгалик қилади. Сулола активлари орасида Royal Group  алоҳида ажралиб туради — унинг 27 минг ходими бор, компания молиядан тортиб робототехникагача бўлган йўналишларга ихтисослашган. Сўнгги 20 йилда у оддий корхонадан 300 миллиард долларлик гигантга айланди.

 

Бойлик билан бир қаторда Ал-Наҳаёнларнинг минтақа ва бутун дуёнда мавқеи ўсиб бормоқда. Бизнес-империя ва сиёсий воситачиликнинг ривожланишида шайх Таҳнуннинг роли катта. У томонидан Туркия ва Мисрга киритилаётган инвестициялар Абу-Даби амири ва БАА президенти шейх Муҳаммад ибн Зайднинг ўз глобал таъсирини оширишга қаратилган қадам сифатида баҳоланди.

 

Таҳнун, Муҳаммад ва унинг тўрт ака-укаси БАА асосчиси Зайд ибн Султон ал-Наҳаённинг фарзандлари. Ҳокимиятдаги яна бир муҳим шахс сифатида шайх Мансурни кўрсатиш мумкин. У ҳукумат раҳбарининг ўринбосари, Марказий банк бошқарувчиси ва федерал ҳукуматнинг Emirates Investment Authority суверен фонди бошлиғи ҳисобланади.

 

АҚШ президенти администрациясининг собиқ маслаҳатчиси ва Муҳаммад ибн Зайднинг узоқ йиллик ёрдамчиси Ричард Кларкнинг сўзларига кўра, Royal Group сулола вакиллари катта таваккалга қўл ура оладиган ягона тузилма саналади. Бошқа инвестиционлойиҳалар, жумладан умумий активлари 1.2 триллион долларни ташкил этадиган Mubadala Investment Co. ва Abu Dhabi Investment Authority  барқарорликни ушлаб туриш мақсадида тузилган анъанавий суверен фондлардир.

 

Хорижий бизнесменлар одатда сулола билан шайх Таҳнуннинг суперяхтасида катта келишувларни имзолайди (бу ал-Наҳаёнлар эгалик қиладиган 3 та яхтадан бири). Кема бортида тез-тез Уолл-стритлик миллиардерлар кўриниш беради.

 

“Нима учун мен шайх Таҳнун билан учрашувдан хурсанд бўлдим? Чунки у дунёдаги энг йирик бизнесменлардан бири. Унинг мехмонхонасида ҳар куни йирик тадбиркорлар, суверен жамғармалар инвесторлари ва бошқарувчиларни учратиш мумкин”, — дейди Дональд Трампнинг тарафдорларидан бири, миллиардер Том Баррак.

 

Бундан ташқари, шайхнинг таниқли меҳмонлари орасида америкалик миллиардер Сэм Зелл, ҳиндистонлик саноатчи Адани Гаутам ва колумбиялик банкир Хайме Гилинскиларни учратиш мумкин. Барракдан ўтган ойда БАА манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича айбловлар олиб ташланганди. У Таҳнун билан алоқаларини янада яхшилаш мақсадида шайхга араб отлари ҳақида ноёб китоб совға қилди ва у билан бирга Марокаш чўлига сайёҳатга борди.

 

Таҳнун одатда бизнес музокараларда ўзи иштирок этади. Айрим ишларга эса ишончли вакиллар киритилиши мумкин. Марокашлик молиячи София Абдуллатиф Ласкини шундай ишончли вакиллар қаторига киритиш мумкин.

 

“Мен бутун дунёда бошқарув лавозимларида ишлайдиган кўплаб одамлар билан гаплашганман. Улар орасида Абу-Даби вакиллари, хусусан, шайх Таҳнун энг юқори поғонада туради”, – деб қайд этган Сэм Зелл.

 

 Royal Group’нинг айрим инвестицияларининг қиймати сўнгги йилларда ошди.  Бу рўйхатда International Holding Company (IHC) алоҳида ўрин эгаллайди. У 2017 йилда миллиард доллардан ортиқ бизнеслар ичида энг яхши кўрсаткични қайд этганди. Ўз тарихида IHC таниқли бўлмаган балиқчиликка ихтисослашган инвестицион корхонадан БААнинг энг қиммат компаниясига айланди. У ҳозирда McDonaldʼs Corp ва Nike Inc. каби гигантлардан ҳам қиммат туради. Аммо компания амалиётларининг ёпиқлиги айрим инвесторларни эҳтиёткор бўлишга мажбур қилади.

 

Ал-Наҳаёнлар сулоласининг бошқа соҳаларда ҳам қизиқиши балан: яқинда улар Ferrari тематик хиёбонига, «Формула-1»трассасига, шунингдек, Париж Луврининг маҳаллий филиалига асос солди.

 

БАА, Саудия Арабистони ва Қатар нефть захиралари тугагунича ўз иқтисодиётида турфа-хилликни таъминлаб олмоқчи. АҚШ ва Европада молиявий қийинчиликлар кузатилаётган ва Хитой коронавирус чекловлари туфайли инқирозга дуч келаётган бир пайтда араб давлатларидаги тадбиркорлар кўплаб имкониятлари билан мақтанмоқда.

 

International Holding Company’ни Ал-Наҳаёнларнинг глобал амбицияларининг намунаси дейиш мумкин. августда компания директори Сайид Башар Шюб унинг ташкилоти Индонезия, Туркия ва Ҳиндистонга миллиардлаб доллар инвестиция киритишини эълон қилди. Маблағлар асосан, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмаларга йўналтирилмоқда.

 

Кўплаб ривожланаётган давлатлар каби БААда ҳам бизнес ва сиёсат ўзаро чамбарчас боғланган, бу икки йўналишни эса айнан ал-Наҳаёнлар бирлаштириб туради. Муҳаммад ибн Зайд бошчилигида мамлакат кўплаб глобал жараёнларга аралашмоқда: масалан, Абу-Даби Ливияда маршал Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлаб чиқди, 2017-йилда араб давлатларининг Қатарга қарши эмбаргосига қўшилди ва Саудия Арабистонининг Ямандаги прокси урушида иштирок этди.

 

Шу билан бирга БАА сўнгги йилларда минтақадаги кескинликни юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Улар ўз таъсирини “юмшоқ куч” воситалари, масалан, иқтисодий шартномалар орқали кучайтиряпти. Масалан, шайх Таҳнуннинг Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувидан кейин IHC ўтган йили қайта тикланадиган энегрия ишлаб чиқарувчи турк компаниясининг 50 фоиз улушини сотиб олди.

 

Араб бизнесменлари, шунингдек, ҳиндистонлик Гаутама Аданининг 3 та компаниясига 2 миллиард доллар сармоя киритди. Abu Dhabi Developmental Holding Company эса Миср иқтисодиётидаги улушини кўпайтирди.

 

Абу-Дабида сиёсат ва иқтисодиёт бирлашиб кетган яна бир соҳа — сунъий интеллект ва булутли ҳисоб-китоблар билан шуғулланадиган Group 42 компанияси ҳисобланади. Бу фирма БАА тарихидаги Исроилда ўз бўлимини очган биринчи компаниядир. У шунингдек, Исроилнинг Rafael Advanced Defence Systems қурол экспортёри билан шартнома имзолаган.

 

Шайх Таҳнун ҳар қандай мураккаб миссиянинг ишончли координаторига айланди. Унинг эришган ютуқлари шайхни Муҳаммад бин Зайд ва БАА учун ўта фойдали шахсга айланишига сабаб бўлди.

 

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"