Жаҳон

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Москва вилоятининг Краснозаводск шаҳридаги кимё заводида бир неча портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган, бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

 

Life.ru'нинг SHOT Telegram каналига таяниб хабар беришича, корхонанинг бир биноси тўлиқ қулаб тушган. Ҳодиса вақтида у ерда завод ходимлари бўлган.

 

Гувоҳлар камида учта портлаш овозини эшитганини билдирган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, портлашлар кучи атрофдаги уйларнинг силкинишига сабаб бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган. Улардан 40 нафари эвакуация қилинган, тўрт кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

 

Ҳозир фавқулодда хизматлар ҳудуддаги очиқ ёнғинни чеклаш ва қутқарув ишларини олиб бормоқда.

 

Маълумот учун, аввалроқ Ярославль вилоятининг Кубринск қишлоғидаги корхонада ёнғин чиқиб, 14 киши ҳалок бўлган эди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"