Ўзбекистон

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда. Бунга Жанубий яримшарнинг айрим ҳудудларида ёғингарчиликнинг кўпайиши, экватордан шимолда эса қурғоқчилик кузатилаётгани сабаб бўлмоқда. 

 

Об-ҳаво шароитлари дунёнинг йирик шакар ишлаб чиқарувчилари — Бразилия, Ҳиндистон ва Таиландга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

 

Бразилияда ҳаддан ташқари ёғингарчилик шакарқамишни йиғиш ва қайта ишлашни секинлаштирмоқда. Ҳиндистонда муссон ёмғирларининг суст келиши ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Таиланднинг шакар етиштириладиган ҳудудлари эса қурғоқчиликдан зарар кўрган.

 

Европада эса Эл-Нино жазирама тўлқинларни кучайтириб, қанд лавлаги ҳосилига таъсир кўрсатган. Европанинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Францияда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 1980 йилдан буён энг паст даражага тушиши мумкин.

 

Шу сабабли жаҳон бозорида шакар нархлари ошмоқда. Жорий йилда унинг нархи 18 фоизга кўтарилган. Таҳлилчилар келгуси 12 ойда оқ шакар нархи яна 20 фоиз атрофида ошиши мумкинлигини прогноз қилмоқда.

 

Эл-Нино бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Жануби-Шарқий Осиёда гуруч, Ғарбий Африкада какао етиштириш қурғоқчилик сабаб хавф остида. Қаҳва ва пальма ёғи ишлаб чиқариш ҳам об-ҳаво шароитларидан зарар кўриши мумкин.

 

Шу билан бирга, Эл-Нинонинг энг юқори фаоллик даражаси жорий йил охирида кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.