Ўзбекистон

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

2026 йилда аҳоли эҳтиёжлари учун 1 млн 530 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

 

Ҳозирда кўмирни ҳудудлар кесимида тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун кўмирнинг дастлабки партиялари хусусий тадбиркорлар томонидан биржа орқали харид қилинган.

 

Айни пайтда шартномаларни расмийлаштириш ҳамда кўмирни тегишли ҳудудларга етказиб бериш ишлари давом этмоқда. Маҳсулот маҳаллий омборларга етказилгач, унинг аҳолига сотилиши mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

 

Платформада кўмир савдоси бошланадиган сана, омбор манзили ва мавжуд маҳсулот миқдори ҳудудлар кесимида эълон қилиб борилади.

 

Шунингдек, ҳудудларда кўмирга эҳтиёжманд хонадонлар рўйхатини шакллантириш ишлари давом этмоқда.

 

«Ўзбеккўмир» аҳолига кўмир сотилиши бўйича маълумотларни фақат корхонанинг расмий ахборот манбалари ҳамда mycoal.uz платформасидан олишни тавсия қилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.