Буюк Британия келаси йилда ҳам Украинага ёрдам беради
Лондон Киевни юз минглаб артиллерия ўқ-дорилари билан таъминлаш ниятида.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 2023-йилда Украинани юз минглаб артиллерия ўқ-дорилари билан таъминлаш режаларини эълон қилади. Бу ҳақда "AFP" агентлиги хабар берган.
Ёрдам 250 миллион фунт стерлинглик шартнома доирасида кўрсатилади.2022-йилда Лондон Украинага 100 000 ўқ-дори юборган.
Жаноб Сунак Скандинавия ва Болтиқ давлатлари, шунингдек, Нидерландия раҳбарлари билан учрашувда ушбу масала юзасидан баёнот беради. Тадбир Рига шаҳрида бўлиб ўтади ва унда Украина президенти Владимир Зеленский масофадан туриб иштирок этади. Шундан сўнг Британия ҳукумати раҳбари Эстонияга боради ва у ерда НАТО кўпмиллатли батальони таркибида хизмат қилаётган британиялик ҳарбийлар билан учрашади.
Риши Сунак аввалроқ Киевга берилган ҳарбий ёрдамнинг Россия билан қуролли можарога таъсирини баҳолашни сўраганди.







