Жаҳон

Британия келаси йили ҳарбий харажатларни оширади

2023 йилда ҳам Лондон Украинага ҳарбий техника етказиб беришни режалаштирмоқда.

Британия келаси йили ҳарбий харажатларни оширади

 

2023 йилда Буюк Британиянинг мудофаа харажатлари бир миллиард фунтга ошиши мумкин, деб ёзади "The Telegraph" парламентдаги манбага таяниб.

 

Мудофаа вазири Бен Уоллес қуролланишга сарфланадиган харажатларни ошириш ҳақида гапирган, бу таклиф Британия Молия вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Ҳарбий экспертларга кўра, 2024-2025 йилларда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги бюджети қисқаришига йўл қўймаслик учун уни 48,6 миллиард фунт стерлингдан 50,1 миллиард фунт стерлинггача ошириш керак. Яъни, бюджет камида 1,5 миллиард фунт стерлингга ўсиши тахмин қилинмоқда.

 

Ғазначилик вазири Жереми Хант келаси баҳорда мудофаа харажатлари ошишини эълон қилиши кутилмоқда. Бюджетнинг ўсиши ўтган йили мудофаа харажатларини кўпайтириш учун қаттиқ ҳаракат қилган Бен Уоллеснинг ғалабаси сифатида қаралади.

 

Бундан ташқари, Бирлашган Қироллик 2023 йилда Украинага юз минглаб артиллерия ўқ-дориларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Улар 250 миллион фунт стерлингга тенг ҳарбий ёрдам шартномаси доирасида етказиб берилади.

 

Аввалроқ Британия бош вазири Риши Сунак Киевга ҳарбий ёрдамнинг Россия билан қуролли можарога таъсирини баҳолашни сўраганди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.