14 та тажриба мактаблари танлаб олинди
Айни пайтда Президент янги авлод дарсликларининг тақдимоти билан танишмоқда.

Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабларда янги дарсликлар бўйича таълимни олиб бориш режалаштирилган. Уларнинг ўқитувчилари семинар-тренингларда қатнашиб, ўқитишнинг янги методикаларини ўзлаштирдилар.
Мазкур мактаблар мисолида мамаклатимиздаги барча ўрта умумтаълим ўқув муассасалар учун техник ва инфратузилма стандартлари ишлаб чиқилади.
Тақдимот давомида қуйидаги мавзулар бўйича кўргазма зонаси ташкил этилди:
- ишлаб чиқилган дарсликлар билан танишиш зонаси;
- асосий дарсликларга қўшимча равишда ишлаб чиқилган рақамли манбалар тақдим этилган технозона;
- намунали синф.







