Максим Галкиндан сиёсатга аралашмаслик сўралди
У эса яна бир бор Украинани қўллаб-қувватлашини билдирган.

Оиласи билан Россияни тарк этиб, Исроилга кўчиб ўтган шоумен Максим Галкин яна бир бор Украина халқини қўллаб-қувватлашини билдирди. Тегишли видео интернетга жойлаштирилган.
Дубайдаги концертларидан бирида санъаткор дастур бошланишидан олдин ундан "сиёсатдан ташқарида бўлишни" сўрашганини айтди. Бироқ, у буни қила олмаслигини билдирган.
Галкиннинг бу сўзлари давомида залда бўлганлардан бири "Украинага шон-шуҳрат!" деб бақирди, унга жавобан у "Қаҳрамонларга шон-шарафлар!" деб жавоб берди.
"Мендан бетараф бўлишни сўрашди, лекин қандай қилиб бетараф бўлишим мумкин? " дея нутқини якунлади санъаткор.







