Ўзбекистон

"Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи" — Президент

Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди.

"Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи" — Президент

 

Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди.

 

Умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

 

Корхонанинг “Elegance SM” бренди остидаги сифатли, бежирим маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.

 

"Бу корхонага замин яратаётганимизда бугунгидай бўлиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Бўстон иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлардан эди. Мана шундай корхоналар очилиб, одамларимиз даромад топаётгани қувонарли. Буни давом эттириб, иш ўринларини кўпайтиришимиз керак", — деди давлатимиз раҳбари.

 

Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинди.

 

Президент улар билан суҳбатда аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи эканини таъкидлади. Корхонага муваффақият, аёлларга оилавий фаровонлик тилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

"Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи" — Президент | Zamon.uz