Tesla ва бошқа электромобил ишлаб чиқарувчилар болалар меҳнати ҳисобига бойимоқдами?

Нью-Йорк университети ҳамда Женева Бизнес ва инсон ҳуқуқлари маркази томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, етакчи автомобиль, аккумулятор ва электроника ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлатадиган кобальтни Конгодаги конлардан оладилар. Хомашёни эса болалар қазиб олаётган бўлиши мумкин.

Tesla ва бошқа электромобил ишлаб чиқарувчилар болалар меҳнати ҳисобига бойимоқдами?

 

АҚШда гигант автокомпаниялар электромобил аккумуляторларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ўнлаб миллиард доллар сармоя киритдилар. Бунга Тесла Невада штатининг Рено шаҳри яқинидаги улкан заводида литий-ионли батареялар ишлаб чиқаришни уч баравар оширишни режалаштираётгани мисолдир. Бу эса катта миқдордаги қимматбаҳо хомашёни, жумладан, асосан Конгода қазиб олинадиган кобальтни талаб қилади. Кўпинча бу ишда болалар меҳнатидан фойдаланилади.

 

Нью-Йорк университети ҳамда Женева Бизнес ва инсон ҳуқуқлари маркази томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, етакчи автомобиль, аккумулятор ва электроника ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлатадиган кобальтни Конгодаги конлардан оладилар ва болалар меҳнатисиз қазиб олинишини таъминлаш учун жуда кам ҳаракат қилмоқда. Тадқиқот муаллифлари ушбу ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек, тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналарини мазкур амалиётни бартараф этиш ҳамда ишчилар хавфсизлигини яхшилашда иштирок этишга чақиради.

 

Дунёдаги кобальт захираларининг қарийб 80 фоизи Конгода жойлашган.

 

“Тесла ва бошқа компаниялар болалар меҳнатидан фойдаланадиган ташкилотлардан кобальт сотиб олмаслигини даъво қилишсада, дунёдаги кобальтнинг 10 фоизи ушбу қўлбола конлардан келади, бу жуда катта маҳсулот”, — дейилади ҳисоботда.

 

100 йилдан буён автомобилсозликнинг асосий ёнилғиси бўлиб келган бензиндан электр энергиясига ўтиши таъсирчан вазифадир. Бу миллионлаб аккумуляторлар ва электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган янги заводларни яратишни, шунингдек, ушбу электр транспорт воситаларининг барчаси талаб қиладиган зарядлаш станцияларининг кенг инфратузилмасини яратиш учун миллиардлаб долларлик дастурни амалга оширишни талаб қилади. Шу билан бирга, аккумуляторларда қўлланиладиган литий, никель ва кобальт каби хом металларга бўлган нархлар талабнинг таклифдан ошиб кетиши туфайли юқорилигича қолиши мумкин. Кобальт қазиб олишда болалар меҳнати муаммоси электр транспорт воситалари инқилобига яна бир тўсиқ бўлиб қолмоқда.

 

Тесла ўзининг атроф-муҳитга таъсири бўйича йиллик ҳисоботида болалар меҳнатига “ноль бардошли” эканлигини ва конларда иш шароитларини баҳолаш учун ўзининг Ижтимоий масъулиятли харидлар қўмитаси делегациясини Конго Демократик Республикасига юборганини айтади.

 

“Конгога саёҳат ҳунармандчилик ва кичик конларнинг  мураккаб муаммоси ҳамда уларнинг тарихини яхшироқ тушуниш имконини берди”, — дейилади  компаниянинг яқинда эълон қилган ҳисоботида.

 

Ўтган йили август ойида Тесла бош директори Илон Маск ва директорлар кенгаши акциядорларни компаниядан хомашё харид қилиш амалиёти ва ҳатто болалар меҳнатини билвосита жалб қилмаслик учун компания кўраётган чоралари ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этишни талаб қиладиган таклифни рад этишга чақирган эди. 2022 йил август ойида акциядорларнинг катта қисми қарши овоз берди. Тесла НЮ/Женева маркази тадқиқотига изоҳ бериш сўровига жавоб бермаган.

 

Обама маъмурияти даврида АҚШ давлат  котиби ёрдамчиси бўлиб ишлаган Майкл Познернинг сўзларига кўра, қўлбола конлар болаларни тор туннель ва тешикларга чиқишлари осон бўлгани учунгина иш билан таъминлайди.

 

Тадқиқотга кўра, Тесла ва бошқа компаниялар кобальтни кичик конлардан тўғридан-тўғри сотиб олмайдилар, лекин уни  билвосита харид қилишади. Уларнинг асосий хомашё манбайи «Гленсоре» томонидан бошқариладиган йирик саноат конларидан келади, аммо воситачилар АСМ кобальтини йирик ишлаб чиқарувчиларга сотадилар.

 

Йирик машиналарда механик усулда қазиб олинган кобальт одамлар қўлда қазиб, маҳаллий бозорда сотадиган кобальтга аралаштирилади. Ва агар аралаштириш Конгода содир бўлмаса ҳам, кобальтнинг катта қисми Хитой эритувчилар томонидан қайта ишланади.

 

Электр транспорт воситаларини бозорга чиқариш ниятида бўлган “Генерал Моторс” етказиб берувчилардан ҳеч бири болалар ёки текин меҳнатидан фойдаланмаслигини таъминлашга ҳаракат қилаётганини айтди.

 

“Биз таъминот занжиримизни фаол равишда кузатиб борамиз ва кенг қамровли текширувлар ўтказамиз”, — дейди компания вакили Девид Барнас.

 

Бироқ автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг конларнинг ушбу шартларга мувофиқлигини назорат қилишига ишониб бўлмайди, дейилади ҳисоботда. Тадқиқот муаллифларининг хулосасига кўра, ҳукуматлар кичик ҳунармандчилик конлари мавжудлигини тан олишлари, уларнинг фаолиятини тартибга солишлари, тўсиқлар ўрнатишлари ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш учун бошқа хавфсизлик чораларини жорий этишлари керак. Экспертлар шахталарда болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш билан бир қаторда кон эгаларини кўпроқ аёлларни ёллашга ва шу орқали уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга чақирмоқда.

 

Познернинг айтишича, компаниялар ишни муаммони тан олишдан бошлашлари лозим.

 

“Бу бизнинг ишимиз эмас деб кўрсатишдан фойда йўқ. Қонунчилик ва меҳнат шароитларини яхшилаш учун эса жуда кам иш қилинмоқда”, — дея хулоса қилади у.

 

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Тошкентда банк эксперти пора билан қўлга олинди

У 1 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратиб бериш учун тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"