Спорт

Манчестерликлар "Реал" юлдузига 100 миллион евро тикяпти

Моҳир ҳужумчига харидорлар ҳам кўп.

Манчестерликлар "Реал" юлдузига 100 миллион евро тикяпти

 

"Реал"нинг бразилиялик легионери Родриго Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

 

Моҳир ҳужумчига харидорлар ҳам кўп. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини 22 ёшли футболчи ёрдамида кучайтиришни режалаштирган.

 

“Қироллик клуби” келаси мавсум ҳужум чизиғига машҳур ўйинчилардан бирини олиб келади. Мадридликлар рўйхатида Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳоланд, Виктор Осимхен бор. Шунингдек, бразилиялик Эндрикнинг трансфери ҳал қилиб бўлинган. Ўз-ўзидан Родригога бериладиган ўйин вақти сезиларли даражада қисқаради. Қолаверса, "Реал" раҳбарияти ҳужумкор футболчи қайд этаётган кўрсаткичларга эътироз билдиряпти.

 

Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Родриго учун курашдаги рақобатчиларини ортда қолдириш мақсадида мадридликларга 100 миллион евро тўлашга тайёр.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"