Жаҳон

Исландияда узоқ кутилган вулқон отилди

Бу сўнгги йилларда Рейкьянес яриморолидаги вулқон отилиши сонидан бир неча баробар кўпдир.

Исландияда узоқ кутилган вулқон отилди

 

Исландия жануби-ғарбидаги Рейкьянес ярим оролида бир неча кучли зилзилалардан сўнг вулқон отилди. 

 

Аввалроқ Гриндавик балиқчилар шаҳарчасидан 4 мингга яқин одам эвакуация қилинган, яқин атрофдаги “Мовий лагуна” геотермал курорти ёпилган эди.

 

Исландия метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, отилиш маҳаллий вақт билан 22:17 да Гриндавикдан 4 километр шимоли-шарқда бошланган. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, сейсмик фаоллик шаҳар томон ҳаракатланмоқда.

 

Вулқондаги ёриқнинг узунлиги тахминан 3,5 километрни ташкил этади, лава секундига 100-200 кубометр тезликда оқади, дея қўшимча қилди департамент.

 

Исландия метеорология бюроси таъкидлаганидек, бу сўнгги йилларда Рейкьянес яриморолидаги вулқон отилиши сонидан бир неча баробар кўпдир.

 

Октябрь ойи охиридан бери мамлакат пойтахти Рейкьявик яқинидаги минтақада сейсмик фаоллик кучайган, у ерда минглаб ерости силкинишлари қайд этилган.

 

Исландия метеорология бюроси маълумотларига кўра, портлашнинг аниқ жойи ва ҳажмини тасдиқлаш учун ҳудудга қирғоқ қўриқлаш вертолёти жўнатилди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"