Медиа

Кинематография агентлиги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов соҳадаги барча  ютуқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўллови билан амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Кинематография агентлиги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

«Ренессанс» кино уйида Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, бир қатор Республика ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

 



Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов лойиҳанинг моҳияти ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил тўхталди. Бирлашиб амалга оширилаётган лойиҳалар унумли бўлишига ишонч билдирди.

 

 

Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Кинематография агентлиги раҳбарлари ўртасида «Кинокарвон» акциясини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Тадбир давомида йиғилганларга «Кинокарвон» акцияси билан боғлиқ роликлар қўйиб берилди ва жорий йилдан акция юқори атмосферада ва халқона ўтказилиши таъкидланди.

 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, «Кинокарвон» лойиҳаси доирасида 2023 йилда юзлаб киноижодкорлар иштирокида 10 дан ортиқ бадиий, 20 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар премера қилинган бўлса, 100 га яқин фильмларимиз мунтазам равишда юртимиздаги маҳаллаларда ва жойларда намойиш қилинди.  

 

Тадбирлар кенг омма қатламини қамраб олди. Тақдимотда Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқиб, «Кинокарвон» акциясида уюшмага аъзо актёр ва актрисалар мамнуният билан иштирок этиши ҳақида гапирди.  

 

 

«Кинокарвон» тақдимотидан сўнг Агентликнинг Кинолойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Феруза Нодирова болалар ва ўсмирлар аудиторияси учун суратга олинган ва олиниши режалаштирилаётган кинолойиҳалар тақдимотини ўтказди. Бир қатор лойиҳаларга тўхталиб, уларда ватанпарварлик, эзгулик тарбиявий жиҳатдан яхши ёритилганига урғу берилди.  

 

Тадбирда мактаб ўқувчилари учун ўзбек ва рус тилларида “Фильм қаҳрамонларидан ибрат оламиз” мавзусидаги иншолар танлови ҳақида ҳам сўз борди.  

 

Миллий кинематографияда «Остона», «Сардор» каби ҳарбий сериаллар ва фильмлар тилга олиниб, бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида 10 га яқин республикадаги ҳарбий олий ўқув юртлари масъуллари билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича меморандум имзоланди.  

 

Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ички ишлар вазирлиги академияси билан “Ҳаёт академияси” (ишчи номи) бадиий фильми, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси билан «Қутқарувчи» (ишчи номи) каби кинолойиҳалар бўйича келишувга эришилди.

 

Меморандумлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов ҳамда ҳарбий олий ўқув юртлари раҳбарлари ўртасида имзоланди.

 

Шунингдек, Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ташкилотчилигида “Ҳар бир сериал — бир миссия” номли сериаллар танлови ҳақида ҳам сўз борди.  

 

Мазкур танловда энг яхши лойиҳалар сифатида тан олинган “Менинг юртим” телеканалининг «Пирамида», “Ренессанс ТВ” телеканалининг «Ваъда» , «СEВИМЛИ» телеканалининг “Қисмат ўйинлари”,  “Зўр ТВ” телеканалининг “Оқ қушлар” сериаллари 15 сентябрдан бошлаб "Яшил йўлак" тартибида барча телеканалларда бир пайтда намойиш қилиниши режалаштирилгани маълум қилинди.

 

Тадбир сўнгида ҳамкорлар Кинематография агентлиги билан амалга оширилиши кутилаётган лойиҳаларни биргаликда бажаришдан мамнун эканликларини билдирди.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.