Жаҳон

Хитой раҳбари Ғазо бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди

Си Цзиньпин бу ҳақида Пекинда бўлиб ўтган араб давлатлари вакиллари билан мулоқот давомида маълум қилди.

Хитой раҳбари Ғазо бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди

"Яқин Шарқ тараққиётнинг улкан истиқболига эга минтақа, аммо у ерда ҳамон қуролли низолар давом этмоқда. Уруш чексиз давом эта олмайди, адолат абадий йўқолмайди ва “икки халқ - икки давлат" тамойилини ўзбошимчалик билан бузиб бўлмайди", — дея таъкидлади Си Цзиньпин. 

 

Унинг сўзларига кўра, Хитой 1967 йилдаги чегаралар доирасида тўлиқ суверенитетга эга бўлган ва пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди.

 

"Биз Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо давлат сифатида киришини,  шунингдек, тинчликка эришиш учун кенгроқ кўламли, самарали ва юқори даражадаги халқаро тинчлик конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлаймиз", — дея қўшимча қилди ХХР етакчиси. Си Цзиньпиндан сўнг нутқ сўзлаган Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Ғазо секторидаги урушни урушини тўхтатишига босим ўтказишга чақирди. 

 

"Халқаро ҳамжамиятни Ғазога зудлик билан узоқ муддатли гуманитар ёрдам кўрсатишга, Исроил қамалини тўхтатишга ва фаластинликларни ўз ерларини мажбуран тарк этишга мажбурлашга чек қўйишга чақираман", — деди ас-Сиси.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"