Жаҳон

ҲАМАС Трампнинг тинчлик режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Доҳадаги учрашувларда гуруҳ якуний қарорни икки-уч кун ичида қабул қилиши кутилмоқда.

ҲАМАС Трампнинг тинчлик режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилган Ғазо сектори бўйича тинчлик режасига эътироз билдириб, ҳужжатнинг айрим бандларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда AFP манбаларига таяниб хабар қилинмоқда.

 

Ташкилот вакилларининг маълум қилишича, уларнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат: ҲАМАС аъзоларини ва фракцияларини мажбурий қуролсизлантириш жараёнини тўхтатиш, Исроил қўшинларининг ҳудуддан тўлиқ олиб чиқилишига халқаро кафолат бериш ҳамда фаластинликларнинг Ғазо ичида ва ташқарисида хавфсизлигини таъминлаш.

 

Манбаларга кўра, ҲАМАС ичида икки хил позиция мавжуд: айрим раҳбарлар оташкесим кафолатини асосий шарт сифатида кўриб, режани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Бошқа қанот эса Ғазони “босиб олиш қонунийлаштирилмаслиги” ва “қаршилик жиноят сифатида талқин қилинмаслиги”ни талаб қилмоқда.

 

Музокаралар давом этмоқда бўлиб, ҳаракатнинг якуний позицияси яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. 30-сентябр куни ҲАМАС вакиллари Доҳада Туркия, Миср ва Қатар расмийлари билан учрашув ўтказган. Манбаларга кўра, гуруҳ қарорни икки-уч кун ичида шакллантиради.

 

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябр куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Учрашув якунида Ғазо бўйича 21 банддан иборат тинчлик режаси эълон қилинган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ҲАМАС Трампнинг тинчлик режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда | Zamon.uz