Жаҳон

Қирғизистон пойтахти Манас шаҳрига кўчирилиши мумкин

2026 йилда Манасга республика аҳамиятидаги шаҳар мақоми берилиши режалаштирилган.

Қирғизистон пойтахти Манас шаҳрига кўчирилиши мумкин

Қирғизистон ҳукумати мамлакат пойтахтини кўчириш масаласини яна кун тартибига чиқарди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев бу борадаги таклифни рад этмади ва келгусида Манас шаҳри давлатнинг янги маъмурий марказига айланиши мумкинлигини билдирди.

 

Ташиевнинг сўзларига кўра, 2026 йилда Манасга республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақоми берилиши режалаштирилган. У бу ташаббусни мамлакатнинг стратегик ривожланиши учун муҳим қадам сифатида баҳолади.

 

“Кўпчилик ‘Манас пойтахт бўлади’ деган фикрни илгари сурмоқда. Агар бунга тайёр бўлсак, нега йўқ? Аммо бу фақат ном эмас — бу катта масъулият. Шаҳар ва халқ бунга иқтисодий, инфратузилмавий ва маънавий жиҳатдан тайёр бўлиши керак,” — деди Ташиев.

 

Сўнгги ойлар давомида Манасда йирик қурилиш ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Янги маъмурий бинолар, йўллар ва ижтимоий объектлар барпо этилмоқда.

 

Маълумки, жорий йилнинг 17 сентябр куни Жалолобод шаҳри номи расман Манас деб ўзгартирилган, бу ўзгариш мамлакатда янги босқич ва миллий бирлик рамзи сифатида қабул қилинган эди.

 

Мутаҳассислар фикрича, агар Манас пойтахт мақомини олса, бу Қирғизистоннинг иқтисодий ва сиёсий марказини қайта шакллантириши ҳамда давлат бошқарув тизимига янги имкониятлар яратиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қирғизистон пойтахти Манас шаҳрига кўчирилиши мумкин | Zamon.uz