Жаҳон

Рубио: АҚШ Афғонистон фуқаролари учун визани тўхтатди

Давлат котиби бу қарорни хавфсизлик нуқтаи назари билан изоҳлади.

Рубио: АҚШ Афғонистон фуқаролари учун визани тўхтатди

 

АҚШ ҳукумати Афғонистон фуқароларига визани тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди дейди ТАСС нашри.

 

Унинг сўзларига кўра, Доналд Трампнинг маъмурияти афғон паспортига эга барча саёҳатчиларга визани тўхтатди. “Қўшма Штатлар учун мамлакатимиз ва халқимизни ҳимоя қилишдан муҳимроқ вазифа йўқ,” — деди Рубио.

 

Аввалроқ АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (USCIS) чет элликлар учун бошпана сўровларини вақтинча кўриб чиқишни тўхтатган эди. Трамп маъмурияти шунингдек, мамлакатга келган бошпана изловчиларни депортация қилишни ва учинчи дунё давлатларидан одамларни қабул қилишни номаълум муддатга тўхтатишни режалаштирмоқда.

 

Шу кунларда Вашингтон марказида содир бўлган қуролли ҳодиса ортидан хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани маълум бўлди. 26 ноябрь куни Адмирал Девид Фаррагут боғи яқинида юз берган отишмада бир киши фуқаро ва Миллий гвардиянинг икки аскари жароҳат олди, кейинчалик аскарлардан бири вафот этди. Гумонланувчи 2021 йилда Афғонистондан АҚШга келган шахс сифатида аниқланган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Рубио: АҚШ Афғонистон фуқаролари учун визани тўхтатди | Zamon.uz