Ўзбекистон

“Вазият янада ёмонлашади” — Алишер Қодиров ўзбекистонликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди

Депутат Россиядаги рейдда Ўзбекистон фуқаросининг уриб ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар ортидан кескин баёнот билан чиқди.

“Вазият янада ёмонлашади” — Алишер Қодиров ўзбекистонликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди

 


Депутат ва “Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Россияда ўтказилган антимигрант рейдлар ортидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар сабаб кескин баёнот билан чиқди. У Россиядаги меҳнат мигрантлари учун шароит тобора ёмонлашиб бораётганини таъкидлади.


Қодировнинг айтишича, Россия куч ишлатувчи тузилмалари Марказий Осиёдан келган мигрантларни энди иқтисодий ресурс сифатида эмас, балки хавф ва таҳдид сифатида қабул қилмоқда. Шу сабабли у ўзбекистонликларни мавжуд хатарларни ҳушёр баҳолашга ва ҳаётини хавф остига қўймасликка чақирди.


“Имкон қадар тезроқ Россияни тарк этинг. Ҳеч қандай даромад ота-онангиз ва фарзандларингизнинг кўз ёшларига арзимайди. Ишонинг, вазият ой сайин фақат ёмонлашади”, — деди Алишер Қодиров. Унинг фикрича, яқин келажакда Россияда мигрантларга нисбатан босим янада кучайиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОН ходимлари томонидан калтаклангани хабар қилинган эди. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро бош қисмидан оғир тан жароҳати олган. Жабрланганлардан бири бир неча кундан сўнг вафот этган, яна бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди. Ушбу воқеалардан сўнг Ўзбекистон ТИВ Россия томонига расмий нота юборган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Вазият янада ёмонлашади” — Алишер Қодиров ўзбекистонликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди | Zamon.uz