Жаҳон

“Мен бундай суҳбатларга қизиқмайман” — Тоқаев

Қозоғистон президенти Путин ва Назарбоев учрашувлари ҳақида изоҳ берди.

“Мен бундай суҳбатларга қизиқмайман” — Тоқаев

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 27 декабрь куни Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида «Туркистон» газетасига интервью берди. 

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, ушбу учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинади ва норасмий характерга эга. Тоқаевнинг сўзларига кўра, Путин дўстлари ва собиқ ҳамкасбларига нисбатан илиқ муносабат билан машҳур ва шанба куни оғир иш юкига қарамай, бемалол суҳбатлашиш учун вақт ажратган.

 

Тоқаев ушбу учрашувни Евроосиё интеграцияси доирасидаги тажрибали сиёсатчи сифатида Назарбоевнинг аҳамиятини яна бир бор тасдиқловчи самимий ва дўстона мулоқот деб баҳолади.

 

Давлат раҳбари сўзларини давом эттириб, ушбу учрашув Владимир Путиннинг юксак инсоний фазилатларидан далолат беришини таъкидлади.

“Мен бундай суҳбатларнинг мазмунига қизиқмайман; мен ҳеч қачон бу мавзу бўйича савол бермайман. Нурсултон Назарбоевга келсак, мен уни замонавий Қозоғистон давлатчилигининг асосчиси сифатида бир неча бор таърифлаганман. Унинг давлат институтларини яратиш, иқтисодиётда бозор механизмлари ва янги пойтахт қурилишига қўшган ҳиссаси яққол кўриниб турибди. Биласизми, биз Қозоғистонни адолат, қонун ва тартиб юртига айлантирмоқчимиз. Бу мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ҳам тегишли”, деди Қосим-Жомарт Тоқаев. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.