Ўзбекистон

Афғонистонда ўзбек тилига чекловлар қўйилгани рад этилди

Хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакиллари тезкор тарзда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди.

Афғонистонда ўзбек тилига чекловлар қўйилгани рад этилди

 

 

Ижтимоий тармоқларда Афғонистонда ўзбек тилининг қўлланилишига чекловлар жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакиллари тезкор тарзда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Афғонистонлик расмийлар эса бундай хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини, мамлакат ҳудудида ўзбек тилидан фойдаланишга ҳеч қандай чеклов қўйилмаганини қатъий тасдиқлади. Улар Афғонистон ҳукумати ва халқи ўзбек халқига ва унинг тилига чуқур ҳурмат билан муносабатда эканини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигини хабар берди.

 

Шунингдек, Афғонистон ҳукумати олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари пештоқларини ягона стандарт бўйича тартибга солиш ишлари олиб борилаётганини билдирди. Бунда пештоқлар мамлакат бўйлаб уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида берилади. Шимолий ҳудудлар, жумладан Саманган университети учун эса истисно тариқасида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида жойлаштирилади.

 

Бундан ташқари, Афғонистон ҳукумати тарихда илк бор Жоузжон давлат университетида магистратура босқичида “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу қарор икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва дўстона муносабатларнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳоланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.