Ўзбекистон

Учтепада аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган эркак 15 суткага қамалди

Суд уни шаҳвоний шилқимлик, майда безорилик ва ИИБ талабларини бажармасликда айбдор деб топди.

Учтепада аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган эркак 15 суткага қамалди

 

 

 

 

Тошкент шаҳри Учтепа туманида аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Аввалроқ Лутфий кўчасида жойлашган автобус бекати ва ер ости йўлида содир бўлган ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчининг шахси аниқланган. У 1993 йилда туғилган В. Андрей бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган эди.

 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди 2026 йил 7 январь куни ишни кўриб чиқди. Суд материалларига кўра, фуқаро А.Н. 6 январь куни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда жамоат жойида аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилган. У дастлаб автобус бекати олдида, кейин эса ер ости йўлида жабрланувчига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

 

Жабрланувчи аёл судда берган кўрсатмасида содир бўлган воқеалардан қаттиқ қўрққанини, ҳатто хавфсизлик учун дўкон ичида бир муддат пана бўлиб турганини айтган. У эркакка нисбатан қонунда белгиланган қатъий жазо қўлланишини сўраган.

 

Суд қарорига асосан, А.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, ундан 927 минг сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланди.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"