Жаҳон

Эронда бутун мамлакат бўйлаб интернет алоқаси тўлиқ ўчирилди

Эрон расмийлари йирик норозилик намойишлари ёки беқарорлик хавфи кучайган паллаларда интернетга киришни чеклаш ёки уни тўлиқ ўчириш амалиётини мунтазам қўллаб келади.

Эронда бутун мамлакат бўйлаб интернет алоқаси тўлиқ ўчирилди

 

Эронда декабрь ойидан буён давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида мамлакат бўйлаб интернет алоқаси тўлиқ ўчирилди. Бу ҳақда тармоқ мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks хизмати маълум қилди.

 

Хизмат баёнотида қайд этилишича, реал вақт режимидаги кузатувлар Эрон ҳукумати томонидан норозилик намойишларига қарши кучайтирилган рақамли цензура чоралари жорий этилганини ва бунинг натижасида бутун мамлакат бўйлаб интернетга кириш деярли тўхтатилганини кўрсатмоқда.

 

Хизмат мутахассисларига кўра, интернетнинг узилиши норозилик намойишлари тарқалаётган бир пайтда воқеаларни жойидан ёритиш ва ахборот алмашинуви имкониятларини жиддий даражада чеклайди.

 

Норозиликлар Эрон риалининг кескин қадрсизланиши, халқаро санкциялар ва Исроил билан юзага келган ҳарбий кескинлик оқибатида инфляция даражасининг қарийб 50 фоизга етгани фонида бошланган. Намойишлар ўнлаб шаҳарларга тарқалиб, камида 39 нафар киши, жумладан, 4 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 2260 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинган. Тартибни тиклаш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўз ёшартирувчи газ қўлланилгани хабар қилинмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп норозилик намойишлари зўравонлик билан бостирилган тақдирда, Қўшма Штатлар ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини билдирган. Ушбу баёнот Теҳронда кескин муносабатга сабаб бўлиб, Эрон расмийлари уни «бепарволик» деб баҳолади ва Ғарб давлатларини мамлакат иқтисодиётини беқарорлаштиришга уринишда айблади.

 

Эрон расмийлари йирик норозилик намойишлари ёки беқарорлик хавфи кучайган паллаларда интернетга киришни чеклаш ёки уни тўлиқ ўчириш амалиётини мунтазам қўллаб келади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда бутун мамлакат бўйлаб интернет алоқаси тўлиқ ўчирилди | Zamon.uz