Жаҳон

Трамп ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди

АҚШ президенти ўз саҳифасида жойлаштирган постида Венесуэладаги вазиятни АҚШ вақтинчалик бошқариш режасини таърифлаб, ушбу давр мобайнида “тинч, тартибли ва оқилона ўтиш” учун ҳаракат қилинаётганини билдирди.

Трамп ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йил 12 январь куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ўзгартирилган расмни жойлаштириб, унда ўзини “Венесуэланинг амалдаги ваколатли президенти (Acting President of Venezuela)” деб кўрсатди дейди Ria.ru нашри.

 

Ушбу постда Трампнинг расми остида “Acting President of Venezuela, Incumbent January 2026” деб кўрсатилган бўлиб, бу тасвир ҳақиқий расмий ҳужжат эмас, балки ихтиро қилинган ёки манипуляция қилинган визуал кўриниш экани оммавий ахборот воситалари томонидан таъкидланмоқда.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ бу постни Венесуэладаги сўнгги сиёсий вазият контекстида жойлаштирди. 2026 йил 3 январь куни АҚШ ҳарбийлари Венесуэла етакчиси Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олган, шундан сўнг Венесуэланинг вице-президенти Делси Родригес вақтинча президент сифатида иш бошлаган.

 

Трамп ўз постида Венесуэладаги вазиятни АҚШ вақтинчалик бошқариш режасини таърифлаб, ушбу давр мобайнида “тинч, тартибли ва оқилона ўтиш” учун ҳаракат қилинаётганини билдирди.

 

Бироқ, кўп манбалар Трампнинг ижтимоий тармоққа жойлаган бу тасвирини расмий ва қонуний раҳбарлик баёноти сифатида қабул қилинмаслигини ва бу постнинг сиёсий эътироф ёки расмий акт бўлмаслигини қайд этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.