Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди аёлни босиб кетди

Аёл темир йўлни рухсат этилмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган.

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди аёлни босиб кетди

 

Қорақалпоғистонда йўловчи поезди аёл кишини уриб юбориши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 22 январ куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида юз берган. Аёл киши темир йўлни кесиб ўтиш учун мўлжалланмаган ҳудуддан рельсларни кесиб ўтишга уринган ва натижада йўловчи поезди остида қолиб кетган.

 

Компания маълумотларига кўра, жабрланувчи темир йўлни кесиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ўз ҳаётини хавф остига қўйган. Ҳозирда масъул органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳозирча жабрланувчининг аҳволи бўйича қўшимча маълумот бермаган. Шунингдек, темир йўл компанияси фуқароларни темир йўлларни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтишга ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"