0

Россиялик депутат Валуев Марказий Осиё бўйича кескин баёнот берди

Валуевнинг “қаттиқ чоралар” ҳақидаги сўзларига Руслан Чагаев жавоб қайтариб, Марказий Осиёга нисбатан таҳдидларни қабул қилиб бўлмаслигини билдириб, унга қарши яна рингга чиқишга тайёр эканини билдирди.

Россиялик депутат Валуев Марказий Осиё бўйича кескин баёнот берди

 

Россиялик собиқ профессионал боксчи, Давлат Думаси депутати Николай Валуевнинг Марказий Осиё давлатларига нисбатан кескин ва таҳдидли баёнотлари минтақада жамоатчилик эътиборини тортди.

 

Валуев сўнгги 30 йил давомида Россия собиқ СССР республикаларига нисбатан “юмшоқ сиёсат” юритганини, бироқ бу ёндашув самара бермаганини таъкидлаб, келгусида “қаттиқ чоралар” ва янги “махсус операциялар” эҳтимолини илгари сурди. У бу борада россиялик сиёсий файласуф Александр Дугин қарашларини қўллаб-қувватлашини ҳам билдирган.

 

Шунингдек, Валуев ёш авлодни, хусусан «зумерлар»ни жисмоний тайёргарликка чақириб, яқин келажакда “қаҳрамонлар вақти” келишини иддао қилган.

 

Мазкур баёнотларга жавобан ўзбекистонлик собиқ профессионал боксчи Руслан Чагаев Валуевнинг фикрларини кескин танқид қилди. Чагаев Марказий Осиёга нисбатан айтилган таҳдидли сўзларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, зарурат туғилса, Валуевга қарши яна рингга чиқишга тайёр эканини билдирди.

 

Чагаев, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари ўртасидаги ижобий муносабатларга бундай баёнотлар путур етказишини қайд этди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик мафкурачи Александр Дугин собиқ СССР таркибида бўлган давлатлар, жумладан Ўзбекистон мустақиллигини тан олмаслик ҳақида фикр билдирган эди.

 

 

Шунингдек, телебошловчи Владимир Соловёв Марказий Осиё давлатларида ҳам “махсус ҳарбий операциялар” ўтказиш зарурлигини айтган.

 

 

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса Соловёв баёнотлари Россиянинг расмий позицияси эмаслигини маълум қилган эди.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россиялик депутат Валуев Марказий Осиё бўйича кескин баёнот берди