Ўзбекистон

“Металлург” янги даврни бошлади: клуб расман қайта тикланди

“Металлург” футбол клуби 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон футболида бой тарих ва анъаналарга эга. Жамоа турли йилларда Суперлига ва биринчи лига мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган, 2002 йилда Суперлигада 5-ўринни эгаллаб, ўзининг энг самарали мавсумларидан бирини ўтказган.

“Металлург” янги даврни бошлади: клуб расман қайта тикланди

 

23 январ Бекобод шаҳрида «Металлург» профессионал футбол клубининг расмий қайта ташкил этилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда клубнинг янги фаолият босқичи, стратегик ривожланиш режалари ва келажакдаги мақсадлари жамоатчиликка тақдим этилди.

 

Тадбирда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев сўзга чиқиб, «Металлург» клубининг Ўзбекистон футболидаги тарихий ўрни, Бекобод шаҳри спорт ҳаётидаги аҳамияти ва уни қайта тиклаш қарорининг стратегик зарурати ҳақида маълумот берди. У “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида спорт ва ёшларни спортга кенг жалб этиш устувор йўналиш этиб белгиланганини таъкидлаб, ушбу ташаббус ана шу давлат сиёсатига амалий ҳисса эканини қайд этди.

 

     

 

Қайта ташкил этиш қарори жамоатчилик фикрига таянган ҳолда қабул қилинган бўлиб, ўтказилган сўровномаларда минглаб бекободликлар ва комбинат ходимлари клуб фаолиятини қайта тиклашни қўллаб-қувватлагани маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, «Металлург» яна халқ ишончини оқлайдиган профессионал жамоага айлантирилиши режалаштирилмоқда.

 

Тадбир давомида клубнинг янги бош директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович ҳамда бош мураббийи Мўминжонов Илҳом Иброҳимжонович расман таништирилди. Янги мураббий жамоани Пролига даражасида барқарор иштирок этишга тайёрлаш, келгусида эса Суперлига учун рақобатбардош жамоа шакллантиришни асосий мақсад сифатида белгилади.

 

     

 

Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, «Металлург» узоқ муддатли стратегия асосида фаолият юритади. Бу стратегия доирасида республика бўйлаб иқтидорли ёш футболчилар танлаб олиниб, Бекободдаги футбол академиясида тайёрланади ва келгусида етакчи хорижий клубларга трансфер қилинади. Бу эса клубнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Шунингдек Стадион ва инфратузилма масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Клубга тегишли барча майдонлар ва стадионлар таъмирланиб, Ўзбекистон ва халқаро футбол ташкилотлари талаблари даражасига келтирилиши режалаштирилган. Пролига учрашувлари Бекобод шаҳрида ўтказилиши, жамоа йиғинлари эса вақтинча Тошкент шаҳрида ташкил этилиши маълум қилинди.

 

Қувонарли жиҳати , клуб фаолияти тўхтатилган даврда ишсиз қолган ходимлар фаолияти қайта тикланмоқда. Ҳозирда маҳаллий мураббийлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ёшлар жамоалари шакллантирилмоқда. Машғулотлар 26 январдан бошланиши режалаштирилган бўлиб, селекция ишлари спорт ва техник директорлар билан ҳамкорликда олиб борилади.

 

Янги мавсумда жамоа таркибини кучайтириш мақсадида маҳаллий ва хорижий футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Айрим футболчилар билан дастлабки келишувларга эришилган бўлиб, улар билан узоқ муддатли шартномалар тузиш кўзда тутилган. Легионер футболчилар ҳам жамоани Суперлига даражасига тайёрлаш мақсадида босқичма-босқич жалб этилади.

 

Тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси вакилларининг иштироки спорт турлари ўртасидаги ҳамкорлик ва бирдамликнинг ёрқин намунаси сифатида қайд этилди. Бу ҳамкорлик келгусида «Металлург»нинг спорт майдонларидаги муваффақиятларига қўшимча туртки бўлиши таъкидланди.

 

Маълумот учун, «Металлург» футбол клуби 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон футболида бой тарих ва анъаналарга эга. Жамоа турли йилларда Суперлига ва биринчи лига мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган, 2002 йилда Суперлигада 5-ўринни эгаллаб, ўзининг энг самарали мавсумларидан бирини ўтказган. Клуб кўплаб иқтидорли футболчиларни етиштириб, мамлакат футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган.

 

Бугундан бошлаб «Металлург» футбол клуби ўз тарихидаги янги саҳифани очмоқда. Клуб раҳбарияти олдига қўйилган мақсад — Бекобод шаънини, Ўзбекистон футболининг нуфузини ва ёшлар келажагини бирлаштирган кучли, шаффоф ва барқарор жамоани яратишдир.

custom img

Президент Дунё мақом маркази ва Халқаро мақом академиясини ташкил этишни таклиф қилди

Давлат раҳбари “Шашмақом”нинг олти йўналиши асосида ҳудудларда “Мақом йўли” маданий-туристик маршрутларини яратиш режасини ҳам эълон қилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 2 та қишлоғи Қирғизистонга берилди

Ўзбекистонга ҳам майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкалари топширилгани айтилмоқда.

custom img

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким фермерларга нисбатан ҳақоратли муносабат билдирган.

custom img

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича уч кунлик халқаро тренинг ўтказилмоқда

Буюк Британия Метрополитен полицияси кўмагида қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича халқаро тажрибалар муҳокама қилинмоқда.

custom img

Ғузорда жаримасини тўламаган ҳайдовчининг 3 та машинаси хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг 50 млн сўмдан ортиқ қарзи бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб тураржой хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 325 млн қарзи бўлиб, уни тўламай келган.

custom img

Янги Наманганда IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

IТ-паркда таълим, экспорт марказлари ва стартап экотизими ташкил этилади.

custom img

Жиззахда солиқ қарзи сабаб фермернинг машинаси хатланди

Энди қарздорлик бартараф этилмаса, машина аукционда сотилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"