Ўзбекистон

“Россиянинг попугини пасайтириб қўйиш керак” — сенатор Абдусаид Кўчимов

Сенатор халқаро кескинлик кучаяётган шароитда миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

“Россиянинг попугини пасайтириб қўйиш керак” — сенатор Абдусаид Кўчимов

 

Олий Мажлис Сенатининг 5 февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида сенатор Абдусаид Кўчимов нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ҳар қандай ташқи босим ва васийлик даъволарига нисбатан қатъий позицияда эканини таъкидлади.

 

Сенатор ўз чиқишида давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасига алоҳида тўхталиб, унда мамлакат тараққиёти ва келажак йўлини белгилаб берувчи олтита устувор йўналиш белгиланганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, мазкур йўналишлар Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдеворини ташкил этади ҳамда бугунги тараққиёт жараёнларини Учинчи Ренессанс ғоялари билан узвий боғлайди.

 

Абдусаид Кўчимов мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади. Хусусан, ҳужжатнинг бир қатор хорижий тилларга таржима қилиниб эълон қилинаётгани ундаги ғоялар глобал миқёсда долзарблигини кўрсатиши қайд этилди.

 

Сенатор бугунги кунда халқаро муносабатларда кескинлик ортиб бораётганини, беқарор қарорлар ва куч ишлатишга асосланган сиёсат шароитида давлатлар ўз миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши зарурлигини таъкидлади. Нутқ давомида у миллат ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида муросасизлик муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этди.

 

Шунингдек, сенатор Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини меҳнат, билим ва амалий натижалар орқали мустаҳкамлаб бораётганини билдириб, бирлик ва қатъият мамлакатнинг барқарор ривожи ҳамда ташқи таҳдидларга муносиб жавоб қайтаришнинг асосий омили эканини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик мафкурачи Александр Дугин собиқ СССР таркибида бўлган давлатлар, жумладан Ўзбекистон мустақиллигини тан олмаслик ҳақида фикр билдирган эди.

 

 

Шунингдек, телебошловчи Владимир Соловёв Марказий Осиё давлатларида ҳам “махсус ҳарбий операциялар” ўтказиш зарурлигини айтган.

 

 

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова эса Соловёв баёнотлари Россиянинг расмий позицияси эмаслигини маълум қилган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Россиянинг попугини пасайтириб қўйиш керак” — сенатор Абдусаид Кўчимов | Zamon.uz