Ўзбекистон

Ўзбекистон дзюдо мактаби дунёнинг энг яхши мактаби сифатида эътироф этилди

Парижда ўтказилган IJF Judo Awards маросимида Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг болалар лойиҳаси йилнинг энг яхши лойиҳаси деб топилди.

Ўзбекистон дзюдо мактаби дунёнинг энг яхши мактаби сифатида эътироф этилди

 

2026 йил 8 февраль куни Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли IJF Judo Awards тақдирлаш маросимида Ўзбекистон дзюдо тизими халқаро даражада юксак баҳоланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси томонидан амалга оширилаётган болалар спортини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа “Judo for Children Project of the Year” — “Йилнинг энг яхши болалар лойиҳаси” номинациясида ғолиб деб топилди.

 

Мукофотни дзюдо бўйича Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова қабул қилиб олди. Тадбирда Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси Азизжон Комилов бошчилигидаги расмий делегация ҳам иштирок этди.

 

Мазкур эътироф Ўзбекистонда дзюдо спорт турини тизимли ривожлантириш, ёш авлодни спортга кенг жалб қилиш ҳамда болалар спорт инфратузилмасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида баҳоланмоқда.

 

Шунингдек, Диёра Келдиёрова томонидан ташкил этилган болалар дзюдо клуби ҳам Халқаро дзюдо федерацияси томонидан юқори баҳоланиб, болалар спортини ривожлантириш йўналишидаги илғор ташаббуслардан бири сифатида эътироф этилди.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"