Ўзбекистон

Ўзбекистонда солиқ қонунбузарликлари ҳақида хабар берганларга 3 млрд сўм тўланди

“Солиқ ҳамкор” тизими орқали бир ойда 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Ўзбекистонда солиқ қонунбузарликлари ҳақида хабар берганларга 3 млрд сўм тўланди

 

Жорий йилнинг январь ойида Солиқ қўмитаси томонидан фуқароларга “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ қонунбузарликлари ҳақида хабар берганликлари учун жами 3 миллиард сўм миқдорида рағбат пули тўлаб берилди.

 

Ҳисобот даврида тизим орқали 12 486 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган текширувлар натижасида 99 фоиз ҳолатда қонунбузарликлар тасдиқланган.

 

Шикоятларнинг асосий қисми нақд пул чекларини тақдим этишдан бош тортиш билан боғлиқ бўлиб, бу йўналишда 10 879 та мурожаат қайд этилган. Шунингдек, 510 та ҳолатда банк картаси орқали тўловни қабул қилмаслик, 34 та ҳолатда эса нақд пульсиз тўловлар учун асоссиз равишда оширилган нархлар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

 

Мазкур маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан 5 мингдан ортиқ жойда текширувлар ўтказилган ва 4 782 нафар хабар берувчига ундирилган жарималарнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантириш маблағлари ажратилган.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.