Ўзбекистон

BMW уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг оиласига Тошкентдан уй берилди

Ҳосилбек Эшназаровнинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди.

BMW уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг оиласига Тошкентдан уй берилди

Тошкент шаҳар ИИББда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровнинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди ва оиласига Президент қарори билан 3 хонали уй берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, пойтахт жамоатчилиги, ходимнинг сафдошлари ва оила аъзолари иштирок этган. Тадбирда Ички ишлар вазири томонидан Ҳосилбекнинг машаққатли хизмат фаолияти, жасорати ва Президент томонидан эътироф этилганлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ҳосилбек “Жасорат” медали билан мукофотланиб, медаль унинг отасига топширилган. Эшназаровлар оиласи бундан ташқари доимий ижтимоий ҳимояга эга бўлиши таъминланиши айтилган.

 

Хабарда қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги 62-мактабда эса ходим хотирасига ёдгорлик ўрнатилади.

 

2026 йил 25 феврал куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов томонидан автомашинада уриб кетилиши натижасида Эшназаров ҳалок бўлган. Жиноят иши доирасида Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) ва 104-моддаси 3-қисми “д” банди бўйича гумон қилинувчи сифатида жалб этилган.

 

Суднинг 28 февраль кунги ажрими билан Турғуновга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов устидан назорат Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

BMW уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг оиласига Тошкентдан уй берилди | Zamon.uz